СИФОНОФОРАЛАР (Siphonofora) гидрозойлар синфига мансуб бўшлиқичлилар кенжа синфи. Колония бўлиб эркин сузиб юрувчи денгиз ҳайвонлари. Колонияси умумий пояда ўрнашган полипоид ва медузоид индивидлардан иборат. Кўпчилик Сифонофоралар наел алмашинмасдан кўпаяди. Сифонофоралар колонияси шакли ўзгарган медузалар — нектофорлар, озиклантирувчи гастроозитлар, узун пайпаслагичлар — арқончалар, жинсий юнозоидлар, химоя қилувчи пальпонлардан иборат. Нектофорлар қисқариб, колонияни ҳаракатга келтиради. Гастрозоидлар озиқни ҳазм қилади. Арқончалар озиқни тутиш ва ҳазм қилиш, гонозоидлар жинсий кўпайиш вазифасини бажаради. Колония тепасида жойлашган сузувчи пуфак — пневматофорга махсус безлардан газ ажралиб чиқади. Пневматофор колонияни тик ушлаб туради. Жинсий кўпаяди; куртакланиб колония ҳосил қилади. 170 га яқин тури бор. Барча океан ва очиқ денгизларда, сув юзасидан бошлаб 5000 м чуқурликкача яшайди.