СИҒИНИШ

СИҒИНИШ — 1) илоҳий кучга эга деб қисобланган нарсаларга, хақиқий ёки хаёлий мавжудотларга сажда қилиш. Ҳар қандай диннинг асосий элементларидан бири хисобланади. Ибодат, тиз чўкиш, дуо ўқиш, илтижо қилиш, чўқиниш, сажда қилиш каби хатти-ҳаракатларда намоён бўлади. Турли диний маросимларни бажариш ҳам Сиғинишнинг кўринишидир;

2) бирон нарса ёки одамни ҳаддан ташқари улуғлаш (шахсга С).