СИГНАЛ (лот. signum — белги) — 1) ахборот, маълумот ва б. ни муайян масофага узатиш учун ишлатиладиган шартли белги. Механик, иссиқлик, ёруғлик (мас, сфетофор Си), электр, электромагнит, товуш ва б. турлари бўлади. «Сигнал» тушунчаси кибернетика фанида аниқ ифодалаб берилди. Шунга кўра, аниқ бир ҳодиса тўғрисидаги ахборотни элтувчи Сигнал 4 таркибий қисм бирлигидан иборат. Булар: С. нинг физик воситаси (элтувчиси), С. ни ифодалаш шакли (синтаксис); интерпретация мазмуни (семантика); айни бир Сигналга ҳар хил маъно бериш қоидалари (прагматика). С. ларни ўзгартириш ва узатишга оид умумий қонуниятларни информация назарияси ўрганади;
2) геодезияаа триангуляция пунктларида ўрганиладиган ёгоч ёки металл белги (минора). Бир минорадаги Сигнал иккинчисидан кўриниб туриши керак. Жойларда бурчак ўлчаш пайтида теодолитни ўрнатиш ва б. геодезик ўлчаш ишлари учун қўлланади (яна қ. Геодезик пункт).