СИЖИСТОНИЙ

СИЖИСТОНИЙ, Абу Довуд Сижистоний (тўлиқ исми Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ибн Амр алАздий асСижистоний) (817, Сижистон — 888/889, Басра) — муҳаддис, имом. Ёшлигидан ҳадис илмини ўрганган. Ўсмирлик чоғларидаёқ ҳадис тўплаш ниятида Хуросон, Ироқ, Сурия, Миср, Ҳижоз каби юртларда бўлган. Бир қанча улуғ муҳаддислар (Бухорий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Қутайба ибн Сайд, Термизий) билан учрашган. У ҳадисларни накл қилиш ва уларнинг сабабларини кўрсатиш бўйича муҳаддис уламоларнинг улуғларидан бири саналади. Сижистоний ўзининг айтишича, 500 минг ҳадис ёзиб олган. Шулардан 4800 тасини маълум бир шартлар асосида ажратиб, «Сунани Абу Довуд» тўпламини тузган. Унинг «Носих улҚуръон ва мансух» («Қуръоннинг насх қилувчи ва насх қилинган оятлари») ва «Далоил алнубувват» («Пайғамбарлик далиллари») асари ҳам бор. С. нинг асарлари ayfl ассунна валжамоа учун муҳим манба ҳисоблангани туфайли азалдан Мовароуннаҳрда кенг тарқалган.

Loading...