СИКТИВКАР

СИКТИВКАР (1930 й. гача УстьСисольск) — РФ даги шаҳар, Коми Республикаси пойтахти, Сисола дарёсидаги пристань (Вичегда дарёсига қуйилиш жойида). Т. й. станцияси. Аҳолиси 230,8 минг киши (1998). 16-а. охирида Сиктивкар ўрнида қишлоқ бўлган. 1921 й. дан Коми (Зирян) мухтор вилояти маркази. 1936 й. дан Коми Мухтор Республикаси, 1992 й. дан РФ таркибидаги Коми Республикаси пойтахти.

Саноат корхоналари ёғочни қайта ишлаш, йирик ўрмонсаноат комплекси (целлюлозақоғоз ва картон и. ч., гидролизхамиртуруш з-длари ва б.)дан иборат. Тахта тилишёғочсозлик к-ти, кемасозликкема таъмирлаш, тажриба механика, автотаъмирлаш, ғишт, йирик панелли уйсозлик з-длари, мебель ва тикувчилик ф-калари, кўнпойабзал к-ти, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Россия ФА Коми бўлими, 2 олий ўқув юрти (пед. инт, ун-т), 2 театр, бадиий ва тарихўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади.

Loading...