СИЛИКАТ БЕТОН

СИЛИКАТ БЕТОНқурилиш материали, бетоннмнг бир тури. Оҳаккремнезем боғловчи модда ва анорганик тўлдиргични сувда қориб тайёрланадиган массага автоклавам термик ишлов бериб олинади. Хоссалари жиҳатдан портландцементли бетонга ўхшайди (сув юқтирмайди, кислоталар таъсирига чидамли, пластиклиги юқори ва ҳ. к.). Қурилишда юк кўтарадиган ички деворларни, пардеворларни, зиналар ва бинонинг ички қисмларини тайёрлаш учун ишлатилади.