СИЛИКАТЛАР

СИЛИКАТЛАР (лот. silex чақмоқтош) — силикат кислоталарнинг тузларидан иборат мураккаб моддалар. Кристаллар шаклидаги Силикатлар табиий бирикмалар ичида жуда кўп учрайди. Табиий Силикатларнинг кимёвий таркиби ва тузили ши жуда мураккаб бўлганлигидан уларни фақат рентген анализи ёрдамида ўрганиш мумкин. Силикатларнинг структура назариясига кўра, барча кристалл шаклдаги Силикатлар асосини [SiOJ4~ таркмбли тетраэдрлар ташкил қилади. Тетраэдрнинг марказида Si4+ иони бўлиб, уни 4 та кислород иони қуршаб олган. Силикатлар табиатда турли шароитларда ҳосил бўлиши мумкин. Силикатлар отқинди ва метаморфик тоғ жинсларни ташкил этувчи минераллардир; баъзи Силикатлар (мас, гиллар, цеолитлар) нураш натижасида ҳосил бўлади. Силикатларнинг хоссалари уларни ташкил этувчи тетраэдрларнинг хилига, таркибида сув борйўклигига ва б. омилларга боғлиқ. Кўпчилик Силикатлар кимёвий жихатдан барқарор; улар кислоталар таъсирига чидамли. Уларнинг ранги таркибидаги катионлар табиатига боглик,. С. нинг қаттиқлиги Моос шкаласи бўйича 4 дан 7 гача, зичлиги 2—4 г/см3. С. да изоморфизм хрдисаси кенг тарқалган; шунга кура, турли Силикатлар ўзаро изоморф аралашмалар (мае андалузит, силлиманит, кианит ва б) ҳосил қилади. Силикатлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, Ер пусти массасининг 3/4 қисмини ташкил этади. Барча маълум минералларнинг тахм. 1/3 қисми Силикатлар дир. Силикатларнинг саноат миқёсидаги аҳамияти катта. Уларнинг баъзилари хом ашё, руда (никелнинг силикатли рудалари, бериллий, литий С. ва ҳ. к.), баъзилари нометалл фойдали қазилма (мас, слюда, тальк, гил, дала шпатлари, асбест) ва қурилиш материали (гранит, базальт ва б.), қимматбаҳо ва зийнат тошлари (зумрад, топаз, гранат, берилл ва б.) сифатида ишлатилади. Силикатлар парчаланиши натижасида кварц (қум) SiO2 ҳосил бўлади; алюмосиликатлар парчаланганида эса, кум ва каолин H4Al2Si20 ҳосил булади.

Табиий Силикатлар билан бир қаторда сунъий Силикатларнинг ҳам а. хамияти жуда катта. Табиатдаги деярли барча С, шунингдек, табиатда учрамайдиган ёки кам учрайдиган Силикатлар сунъий усулда олинган. Сунъий Силикатлар таркиби ва тузилиши жиҳатдан маълум даражада бир хил бўлганлиги учун уларнинг хоссаларини ўрганиш осонроқ. Сунъий Сдан, айниқса, шиша, цемент, керамика, сир, оловбардош материаллар ва б. нинг аҳамияти муҳим.

Комил Тожиев.

Loading...