СИЛОС ИНШООТЛАРИ

СИЛОС ИНШООТЛАРИсилос бостириш. сақлаш учун фойдаланиладиган қурилмалар. Асосий вазифаси — силос массасини ҳаво, сув киришдан, музлаб қолишдан саклаш. Асосан, траншеялар ва миноралар кўринишида, чорвачилик фермаларига яқин жойга қурилади. Жойнинг гидрогеологик шароитларига қараб ер усти, ярим чуқур ва чуқур траншеялар (унинг девори баландлиги ердан 70 см кўтарилади) қилинади. Ер усти траншеялари (девори баландлиги камида 3 м) текис, ер ости суви юза, ярим чуқур ва чуқур траншеялар (девори бал. 3,6 м, туби эни 9 м; хажми 500—4000 м3) ер ости суви чуқур ерларга қурилади. Баъзи фермаларда диаметри 9,15 м, бал. 24 м, ҳажми 1600 м3 бўлган БС 9,15 маркали темирбетон миноралар қурилади. Бу силос минораларга пневмотранспортёр орқали тепа қисмидан силос (сенаж) массаси босим билан юборилади, босим натижасида у ўз оғирлиги билан зичланади.

Траншеяларнинг каттакичиклиги бостириладиган силоснинг миқдорига, чорва молларининг сонига қараб белгиланади. Бир траншеяга силос бостириш 4—5 кунда тугалланиши керак. Каттакичиклигига қараб 250—3000 т кўк масса кетади. Силос иншоотларининг конструкцияси сув ўтказмайдиган, сут ва сирка кислоталари таъсирига чидамли бўлиши керак. Ички деворлари бетон, темирбетон, гишт ва б. дан, ости албатта бетондан қилинади. Ер ости суви юза бўлган (2—3 м) жойларда ер устига бетон траншеялар ўрнатиб, унинг сирт томонидан тиргаклар қўйилади ва тиргаклар оралигига силос қишда музлаб қолмаслиги учун тупроқ бостирилади. Қулайлиги ва кам меҳнат талаб килиши туфайли траншеялардан Ўзбекистонда ҳам кенг фойдаланилади. 20-а. нинг 90й. ларидан Ўзбекистонда ўтказилган иқтисодий ислохртлар ва хусусийлаштириш жараёнида йирик чорвачилик комплекслари ўрнида кичик фермалар пайдо бўлди. Шунга мувофиқҳолда тубининг эни 4—5 м, юқори эни 5—6 м, бал. 2,5—3 м, уз 25 м бўлган траншеялар ишлатилмоқда.

Рўшмат Ҳамроқулов.

Loading...