СИМ

СИМ — кўндаланг кесими узунлигига нисбатан жуда кичик бўлган узун металл буюм. Мис, алюминий, пўлат, вольфрам ва б. металлардан прокатлаб (қ. Прокат ишлаб чщаршшл) ёки чўзиш станларндати махсус тешиклардан ўтказиб, калава ёки чивиқ кўринишида тайёрланади. Йўғонлиги 5 мм ва ундан ортиқбўлган, қиздириб прокатланган Сим 0,01 — 5 мм ли Симлар тайёрлашда асосий материал ҳисобланади. Думалоқ, тўртбурчак, олтибурчак, овал ва б. шаклларда бўлади. Сим электр ва радиолиниялари тортиш, тўр, мих, кабель, трансформатор чулғамлари ва б. тайёрлаш учун ишлатилади.

Loading...