СИМЕНОН

СИМЕНОН (Simenon) Жорж (1903. 13.2, Льеж — 1989) — француз ёзувчиси. Бельгия қироллик академияси аъзоси (1952 й. дан). 1921 й. да Жорж Сим тахаллуси билан «Аркали кўприк» дастлабки романини эълон қилган. 1931 й. да «Питерлатиш» романи босилган. Полиция комиссари Мегрэнинг саргузаштлари ҳақидаги «Мегрэнинг ёзишмалари» (1950), «Мегрэ саёҳат қилади» (1958), «Мегрэ ва дайди» (1963), «Мегрэ иккиланмоқда» (1968), «Мегрэ ва Шарль» (1972) туркум романлари чоп этила бошлаган. Мазкур романлар детектив сюжети б-нгина эмас, балки, биринчи навбатда, инсон характерининг бадиий тадқиқи, жиноятни келтириб чиқарувчи сабабларни очиши билан аҳамиятлидир. Сименон бу романлари билан жаҳон детективсаргузашт адабиётининг машҳур вакиллари қаторидан ўрин олган. Сименон комиссар Мэгрэ ҳақидаги романларидан ташқари, «Бир қашшоқ ҳаётининг тўрт куни» (1949), «Президент» (1958), «Қамоқхона» (1968) сингари ижтимоийпсихологик, мустамлакачилик сиёсати ва фашизм мафкурасини қораловчи «Ой зарбаси» (1933), «Ҳабашлар маҳалласи» (1935), «Қор устида ғубор» (1948), «Акаука Риколар» (1952) романларини ёзган. С, шунингдек, автобиографик «Хотирлайман» (1945), «Ибтидо» (1948), «Онамга хат» (1974) ва б. китоблар муаллифи. Сименон асарлари жаҳондаги кўплаб тилларга таржима қилинган.

Ас: Первое дело Мегрэ [романы, повести, рассказы], М., 1968.

Ад.: Шрайбер Э. Л., Жорж Сименон, Л., 1983.

Loading...