СИМФЕРОПОЛЬ

СИМФЕРОПОЛЬ — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар, республика маркази. Салгир дарёси соҳилида. Т. й. станцияси, автомобиль ва хаво йўллари тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 344 минг киши (1997 й.). С. ўрнида мил. ав. 3—мил. 4-а. ларда Скифлар давлатининг пойтахти (Скифлар Неаполи), сўнгтатарлар қалъаси (Керменчик), 15-а. дан Оқмачит қишлоғи жойлашган. 1784 й. да Таврия вилоятининг маъмурий маркази сифатида бунёд этилган. 1874 й. С. дан Лозовая — Севастополь т. й. ўтган. 1921—45 й. ларда С. Қрим Республикаси пойтахти. 1941 й. да немис фашистлари томонидан босиб олинган.

1944 й. да улардан озод қилинган. Урушдан сўнг йирик саноат марказига айланди. Машинасозлик ва металлсозлик (озиқ-овқат саноати учун асбобускуналар, гелевизорлар и. ч., қ. х. машиналари учун эҳтиёт қисмлар, автотаъмирлаш ва б. з-длар), кимё (пластмасса буюмлар, маиший кимё з-длари), енгил (трикотаж, тикувчилик, ип газлама, тўқимачилик, кўнпойабзал), озиқ-овқат (парфюмериякосметика, консерва, вино, эфир мойлари, гўштсут, тамаки) корхоналари ишлаб турибди. Қурилиш матери&члари ишлаб чиқарилади. Иссиқлик электр ст-яси бор. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, ун-т), 3 театр, бадиий, ўлкашунослик музейлари, туристик база мавжуд. Қрим я. о. нинг жан. соҳили билан Симферополь ўртасида троллейбус қатнайди.