СИМФОНИК ОРКЕСТР

СИМФОНИК ОРКЕСТР — торли, пуфлама ва урма чолгу асбоблардан тузилган энг бой ва мураккаб турдаги оркестр. Унинг шаклланишида Европада тарқалган чолғу асбоблари ҳамда халқ ва профессионал чолғу ансамбллари мухим роль уйнаган. 18-а. нинг 2-ярмида классик Со. ташкил топган; у кичик Со. деб ҳам юритилади. Унга 8 — 10 биринчи ва 4—6 иккинчи скрипка, 2—4 альт, 3—4 виолончель, 2 контрабас, 2 тадан флейта, гобой, кларнет, фагот, валторна, кейинчалик, 2 труба ва литавралар кирган. 19-а. да мазкур оркестрга бошқа чолғулар (мас, тромбонлар, туба ва б.) қўшилиши ҳамда ижрочилар сони (мас, биринчи скрипкалар 14—16 тагача) купайтирилиши натижасида катта Со. пайдо бўлган. 19ва 20-а. да Со. таркиби узига хос тембр ва ифодавий имкониятларга эга бўлган бошқа (мас, кичик ва баскларнетлар, арфа, челеста, орган, фортепиано, айниқса, турли урма чолғулар ва б.) мусиқа асбоблар ҳисобига кенгайтирилган.

Ўзбекистонда Со. 19-а. нинг охирида пайдо булди. Ҳозир Ўзбекистон миллий симфоник оркестри, Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги мусиқали театрстудиясининг Симфоник оркестр лари чет эл мумтоз ҳамда замонавий композиторлар асарларининг тарғиботчилари сифатида танилган. Булардан ташқари, Навоий театри, Муқимий театри ва б. мусиқали драма ва комедия театрларида Симфоник оркестрлар мавжуд.

Next Article

СИМҚУРТЛАР