
СИМФОНИЯ
СИМФОНИЯ (юн. symfonia — оҳангдошлик) — симфоник мусиқанинг етакчи жанри, композиторлик йуналишидаги чолғу мусиқанинг олий шакли. Симфоник оркестр ижросига мулжалланган; баъзи Сларда хор ва яккахон хонандалар ҳам жалб этилади. Бундан ташқари, торли оркестр, пуфлама созлар оркестри ва б. оркестрларга мулжалланган Слар ҳам учрайди. Симфониянинг мумтоз шакли умумий ғоя ва яхлит драматургияга асосланган 4 қисмли туркумни ташкил этади: 1-қисми — мавзуларнинг қарамақаршилиги ҳамда жадал ривожи билан боғлиқ булади; 2-қисми — лирик чекиниш вазифасини бажаради; 3-қисми — менуэт ёки скерцо характерида ёзилади; 4-қисми — кўпинча тантанавор, жўшқин хотимадир.
«С». атамаси Европа мамлакатларида турли маъноларда қўлланилган. Й. Гайдн, В. Моцарт ва, айниқса, Л. Бетховенлар Снинг классик намуналарини яратди. 19-а. композиторларидан Ф. Шуберт, Г. Берлиоз, И. Брамс, А. Дворжак, С. Франк, А. Брукнер, Г. Малер, А. Бородин, П. Чайковский, А. Скрябин ва б. С. ривожига муҳим ҳисса қўшган, жанрнинг мавзу ва мазмунини бойитган. 20-а. комлозиторлари ижодида Симфония янги босқичга кўтарилди. Н. Мясковский, Д. Мийо, С. Прокофьев, Я. Сибелиус, П. Хиндемит, Д. Шостакович, И. Стравинский, Б. Мартину, А, Онеггер, А. Шниткелар Симфония усталари сифатида танилган.
Ўзбекистонда 1930й. лардан симфоник мусиканинг жадал ривожланиши Снинг пайдо булишига замин булди (Г. Мушельнинг 1С. си, 1938). Кейинги й. ларда йирик мавзулар, фалсафий гояларни мужассамлантирувчи жанр сифатида Симфонияга қизиқиш кучайди (Мушельнинг 2 ва 3 С. лари, М. Штейнбергнинг 5 С—рапсодияси, М. Ашрафийнинг 1ва 2С. лари ва б.). 1960й. ларнинг 2-ярмида Ўзбекистонда дастурли Симфония равнақ гопиб, Б. Зейдман, Р. Ҳамроев, Б. Гиенко ва бошқалар Симфониялар ижод қилишди. 19702000й. ларда Р. Вильданов (4 та), Сайфи Жалил (2 та), Т. Қурбонов (10 та), М. Тожиев (19 та), Ик. Акбаров (3 та), М. Маҳмудов (3 та), Н. Ғиёсов (12 та) ва б. композиторлар Симфония яратганлар.
Симфонияга яқин услубда яратилиб, ундан ҳажман кичиклиги, мазмуни ва баёни соддалиги билан фарқ қилувчи асар симфониетта деб аталади.