СИМФОНИЗМ

СИМФОНИЗМ (симфония сўзидан) — мусиқийэстетик категория; 18—19а. лар композиторлик санъатида қарор топган бадиий усул. Тугал тушунча сифатида илк бор Б. Асафьев томонидан тахлил этилган. Турли мусиқий мавзу (куй)ларнинг узлуксиз, ўзгаришларга бой мукаммал ривожи, бадиий образларнинг узаро таъсир этиш жараёнларини ифода этади. Симфоник жанрлар билан бирга камерчолғу, мусиқали театр (опера, балет), вокалсимфоник (оратория) ва б. жанрлардаги намуналарга нисбатан ишлатилади. Тарихий ривожида бир неча мусиқий драматургия турларини келтирган: халқчилжанрли (Й. Гайдн), драматикфожиавий (Л. Бетховен), лирик (Ф. Шуберт), эпик (А. Бородин) ва б. Ўзбекистонда дастлаб Ик. Акбаров, Р. Ҳамроев, Т. Курбонов ва б. нинг асарларида намоён бўлган. Кейинчалик М. Тожиев, М. Махмудов, Н. Ғиёсов ва б. нинг асарларида ўзбек мумтоз мусиқа (жумладан, мақом, катта ашула) хусусиятлари билан узвий боғланиб, миллим Симфонизм қарор топди.

Тўхтасин Ғафурбеков.