СИМЛИ АЛОҚА

СИМЛИ АЛОҚА — ахборотларни электр сигналлари воситасида сим оркали узатиш ва қабул қилиш. Узоқ (шаҳарлараро) ва маҳаллий (шаҳар ичидаги) турларга бўлинади. Ахборотлар товуш орқали узатилиши ва эшитиб қабул кдииниши (телефон алоқа), шартли белги ёки ҳарф ва рақамлар тарзида ёзиб олиб, эшиттирувчи аппаратлар ёрдамида узатилиши ҳамда қабул қилиниши (телеграф алоқа), қўзғалмас тасвирлар — фотосуратлар, чизмалар, расмлар (факсимиал алоқа) ёки қўзғалувчан тасвирлар тарзида (телевидение) узатилиши мумкин. Симли алоқада ер ости алоқа кабеллари, сигналларни электрон кучайтиргичлар ва б. аппаратлардан фойдаланилади. Симли алоқа кўпинча радиоалоқа билан бирга қўлланади.

Loading...