СИМПЛАСТ

СИМПЛАСТ (юн. syn — биргаликда ва plastos — ясалган, ташкил этилган) — 1) ҳай вонл арда — тўқимада ҳужайралар орасидаги чегаранинг йўқолиб, ядронинг бутунлай цитоплазмада жойлашиши. Симпласт тузштиши кўндаланг чизиқли мускул толалари, айрим инфузориялар, бир қанча ҳашаротлар эмбрионал ривожланишининг дастлабки даврлари учун хос. Айрим тўқималар (мас, моллюскалар ва ҳашаротлар ичаги эпителийси) овқат ҳазм қилишнинг ҳар хил даврларида ҳужайравий ёки Симпласт тузил ишга эга бўлади. Симпласт ҳужайраларнинг бирбири билан қўшилиб кетиши ёки ядроси бўлиниб, ҳужайранинг бўлинмаслиги (цитотомия) туфайли юзага келади;

2) ўсимликларда — ҳужайравий тузилишга эга бўлган кўп ядроли протопласт; ўзаро қўшилиб кетган хужайралар протоплазмаси; протоплазматик ипчалар ёрдамида ўзаро туташган протопластлар.

Loading...