СИМПСОН ЧЎЛИ — Австралиянинг марказий қисмидаги чўл. Майд. 3000 км2. Энг баланд жойи 30 м. Ўртача тра янв. да 30°, июлда 12—5°. Йиллик ёғин 130 мм гача. Ер ости сувларига бой. Ксерофит буталар, акация ва эвкалиптлар ўсади. Миллий боғлар ташкил этилган.