СИНЧАЛАКЛАР

СИНЧАЛАКЛАР, пеночкалар (Phylloscopus) — чумчуқсимонлар туркуми, мойқутлар оиласига мансуб қушлар уруғи. Майда қушлар, 10—14,5 см, вазни 6—12 г. Патлари кулранг ёки кўкимтир товланади. Евросиёда таркалган 30 тури маълум. Ўрта Осиёда 12 тури бахррда ва кузда қушлар учиш даврида учрайди. Ерга, дарахт ва буталарга уя қуради, 4—8 та тухум қўяди; 13—15 кун тухум босади. Болаларини 15—18 кун боқади. Ҳашаротлар, ўргимчаклар, мевалар билан озикланади.