СИНДИКАТ (лот. sindicatus — ишончли, вакил) — 1) бир турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар бирлашмаси. Маҳсулотни ягона савдо тармоғи орқали биргалашиб сотишни ташкил этиш мақсадларида тузилади. Синдикат таъсис этган умумий савдо ширкати Синдикатнинг ҳар бир аъзоси билан савдосотиқ тўғрисида шартнома тузади. Банклар ҳам Синдикат ташкил этишлари мумкин. Банк Си аъзолари гуруҳнинг ҳар қандай аъзоси чиқарган қимматли қоғозларни сотиб олади;
2) инвестиция дилерлари гуруҳи; инвесторлар ўртасида тарқатиш учун қимматли қоғозларнинг навбатдаги ёки янги эмиссиясини сотиб олишга розилик билдирганларидан кейин Синдикат тузилган ҳисобланади.