СИНФ

СИНФ (биологияда) — систематикада йирик таксономик категориялардан бири. Синф ўзаро қариндош туркумлар (ҳайвонлар) ёки тартибларни (ўсимликлар) бирлаштиради. Мас, кемирувчилар, жуфт туёқлилар, тоқ туёқлилар, йиртқичлар, приматлар туркумлари сут эмизувчилар С. ни ташкил этади. Умумий тузилишга эга бўлган ва битта умумий аждоддан келиб чиққан Синф бир тип (ҳайвонлар) ёки бўлимга (ўсимликлар) киритилади, мас, сут эмизувчилар, қушлар, еудралиб юрувчилар ва б. С. хордалилар типига, икки уруғпаллалилар ва бир уруғпаллалилар Синфи ёпиқ уруғлилар бўлимига киради. Синф тушунчасини француз ботаниги Турнифор 17-а. охирида таклиф этган; кейинчалик К. Линнейнинг «Табиат системаси»да Синф энг юқори систематик категория сифатида асослаб берилган.

Loading...