СИНГАРМОНИЗМ

СИНГАРМОНИЗМ (юн. syn бирга ва harmonia — оҳангдошлик, уйғунлик) , унлилар гармонияси (оҳангдошлиги) — асосан, туркий тилларда, қисман мўғул, тунгусманжур, фин-угор, палеоосиё тилларида учрайдиган фонетик ҳодиса; бунда муайян сўз шаклининг (ҳам асос, ҳам аффиксларнинг) барча унлилари талаффуз (артикуляция) жиҳатдан бир турли: олд ё орқа қаторга мансуб (танглай гармонияси) ёки лабланган ё лабланмаган (лаб гармонияси) бўлади. Сингармонизмнинг танглай гармонияси қонунига асосан сўзнинг бошида (ўзакда) тил олди унлиси келса, сўз ўртасидаги ва охиридаги унли лар ҳам тил олди бўлади. Аксинча, сўз бошида тил орқа унлиси келса, кейин ги бўғинларда ҳам тил орқа унлиси келади. Mac, ўзбек тилининг Қўқон шевасида бала сўзидаги унлилар олд қатор бўлганидан унга фақат шундай унлиси бўлган қўшимча қўшилади: балалар, шунингдек, қозоқ, тилидаги кблдер ва қолдар сўзлари танглай гармонияси асосида талаффуз қилинади ва ёзилади. Сингармонизмнинг бу тури ўзбек тилининг айрим шевалари (деярли барча қипчоқ шевалари, ўғуз шевалари, шим. ўзбек шевалари) да ҳоз. кунгача тўлиқ сақланиб қолган. Лаб гармониясида унлилар ҳам тил олдилик ва тил орқалик, хам лаблашиш нуқтаи назаридан мослашади. Бундай мослашишни ҳоз. қирғиз тилида учратиш мумкин: қоллор, кблдор, брдбктбр каби. Лаб гармонияси ўзбек тилида деярли учрамайди. Умуман, ҳоз. ўзбек адабий тили Сингармонизм кридаларига бўйсунмайди. Эски ўзбек адабий тилида эса Сингармонизм қонуни анча изчил ва айрим ҳолларда тўлиғича амал қилган.

Prev Article

СИНГАЛЛАР

Next Article

СИНД