СИНЖУАН

СИНЖУАН Гао (1940, Хитой) хитой ёзувчиси, мунаққид, рассом. Пекинааги чет тиллар ин-тининг француз бўлимини тугатган. Хитойда маданий инқилоб йиллари қамоқда ўтирган, шу сабабли қўлёзмаларини ёқиб юборишга мажбур бўлган. Озодликка чиққач, Франция ва Италияга сафар қилган (1979). Биринчи романи — «Қаҳратон тун юлдузлари» (1980). Асарлари модерн усулларида ёзилгани учун ватанида катта мунозараларга сабаб булган, чет элларда эса эътибор қозонган. Абсурд усулида ёзилган «Автобус бекати» (1983) драмаси партия амалдори томонидан танкидга учраган. 1986 й. «Бегона қирғоқ» драмаси Хитойда тақиқланган, шундан сўнг бирорта пьесаси саҳнага чиқаоилмаган. Синжуан амалдорлар таъқибидан қочиб, Янцзи дарёсининг бошидан то охиригача кезиб чиққан. 1989 и. талабаларнинг Тянанмин майдонидаги намойиши ўққа тутилгач, коммунистик партия сафидан чиққан. Шу воқеа асосида ёзилган «Қочқинлар» драмаси Францияда босилгач, чет элга кетишга мажбур бўлган. Германияда ярим йил яшаб, Парижга кўчиб ўтган ва Франция фуқаролигини қабул қилган. «Сирли тоғ» романи учун ўзи расмлар чизган. Нобель мукофоти лауреати (2000).

Loading...