СИНОДИК АЙЛАНИШ ДАВРИ

СИНОДИК АЙЛАНИШ ДАВРИ (юн. synodos — бирикиш, яқинлашиш) — Қуёш системасидаги бирор сайёранинг ўз орбитаси бўйлаб ҳаракатланиб, Ердан кузатилаётганда Қуёшга нисбатан аввалги ҳолатига қайтишигача ўтган S вақт. Сидерик айланиш даври ёки юлдуз даври Т, Ернинг Қуёш атрофини бир марта тўла айланиб чиқишида ўтган вақт (юлдуз йили) (Гк) ва Синодик айланиш даври орасидаги оддий математик боғланишни қуйидагича келтириб чиқариш мумкин. Сайёранинг суткалик бурчак силжиши 360°/Т га, Ерники эса 360°/’Ғ га тенг.

Сайёра ва Ер (ёки Ер ва сайёра)нинг бурчак силжишлари фарқи сайёранинг суткалик кўринма бурчак силжишини беради. Бундан ташки сайёралар учун ҳаракат тенгламалар топилади. Бевосита кузатишлардан сайёранинг фақат синодик давригина топилиши мумкин. Унинг сидерик даври эса юкрридаги тенгламалар ёрдамида топилади.

Prev Article

СИНКЛИНОРИЙ

Next Article

СИНОНИМЛАР