СИНОНИМЛАР (юн. synonymos — бир номли) — бир умумий маънога эга бўлган (денотатив маъноси бир хил), қўшимча (коннотатив) маъноси (экспрессив, услубий ва б. муносабат кабиларни ифодаловчи хусусиятлари) б-н ўзаро фарқланадиган тил бирликлари — сўз, ибора, синтактик бирлик ва б. Мас, бошқатдан, қайта, қайтадан, янгидан, яна, такрор сўзлари синоним сўзлар ҳисобланади.
Тил бирликлари бир хил маънога эга бўлиш ҳодисаси синонимия дейилади. Бу ҳодиса қандай тил бирликларига хослигига қараб, лугавий (лексик) синонимия, фразеологик синонимия, синтактик синонимия кабиларга бўлинади. Ўзаро синоним булган сузлар гуруҳи Синонимлар л ар қаторч дейилади. Синонимлар л ар қатори 2ва ундан ортиқ суздан ташкил топади. Мас, булоқ — чашма Синонимлар қатори 2 суздан, юз—афт — башара — бет… С. қатори эса куп сузлардан тузилган. Куп маъноли сузлар муайян маъноси ёки маънолари билан бир ёки бирдан ортиқ Синонимлар қаторига кириши мумкин. Мас, битирмоқ сўзи бир маъноси б-н тугатмоқ, тугалламоқ, тамомламоқ… сўзлари қаторига, бошқа маъноси билан адо қилмоқ, йўқотмоқ, йўқ қилмоқ сузлари қаторига киради.
Синонимларлар қаторидаги бир суз бош суз (асосий суз) ҳисобланади. Бош сўз, одатда, ҳоз. адабий тилга мансублиги, эмоционал бўёқ, услубга кўра бетарафлиги ва ш. к. хусусиятлари билан шу қатордаги бошқа сўзлардан фаркланади ҳамда худди шу хусусиятларига кўра тилда бошқаларига нисбатан кенг қуотланади. Мас, чиройли, гўзал, ҳуснли, ҳусндор, хушрўй, кўҳли, зебо, сулув, соҳибжамол… С. қаторида чиройли сўзи шундай белгиларга эга ва бош сўз ҳисоблакади. Қолган сўзлар эса ҳар бири ўзига хос белгихусусияти билан бошқаларидан фаркланади: гўзал сўзи белгини кучли (юқори) даража билан ифодалайди; барно, зебо сўзлари кўпроқ китобий услубга эга, сулув сўзи эса нисбатан кам кўлланади ва ҳ. к. Нутқда синонимларнинг ҳар биридан уларга хос белгихусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Азим Ҳожиев.