СИНОВ

СИНОВ — Ўзбекистонда олий ўқув юрти талабалари ва касб-ҳунар коллежи, академик лицей ўқувчиларининг лаб. ишлари, курс лойиҳаларини бажаришларини, шунингдек, амалий ва семинар машғулотларида, ўқув ҳамда и. ч. амалиётлари жараёнида олган билим ва малакаларини аниқлаш ҳамда баҳолаш усули. Муайян семестр давомида ўқув режасида кўзда тутилган барча Синовларни топшириш талаба ва ўқувчиларнинг имтиҳрн сессиясига қўйилишидаги муҳим шарт ҳисобланади. Олий ўқув юрти, касбҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиладиган барча фанлар бўйича олинадиган синовларга рейтинг баҳолари қўйилади. Бу ҳол С. нинг дифференциал ўтказилишини, ҳар бир талабанинг ўзлаштириш даражасини аниқ ҳисобга олиш имконини беради.

Loading...