СИНТАКСИС

СИНТАКСИС (юн. syntaxis — тузилма, тартиб, бирикма) — 1) нутқ бирликларини шакллантиришнинг муайян тиллар учун хос бўлган воситалари ва кридалари мажмуи;

2) грамматиканинг сўзларни сўз бирикмалари ва гапларга, содда гапларни эса қўшма гапларга бирикиш усулларини ўрганувчи, сўз бирикмалари ва гапларнинг тузилиши, маъноси, ўзаро таъсирлашуви ҳамда вазифаларини тадқиқ этувчи бўлими. «Синтаксис» термини сўз бирикмалари ва гапларни ҳамда уларнинг тилда қўлланишини қамраб олувчи грамматик қурилиш маъносини ифодалаш учун ҳам ишлатилади. Тилнинг грамматик қурилишида Синтаксис жуда катта аҳамиятга эга, чунки унинг таркибига бевосита кишиларнинг муомаламулокрт жараёнини амалга оширишга ёрдам берувчи содда гап ва қўшма гап каби тил бирликлари киради. Содда гап муайян воқеаҳодисани, қўшма ran воқеаҳодисалар орасидаги алоқамуносабатни, ran бўлаги эса воқеаҳодиса унсурларининг вазифаларини ифодалайди.

Синтаксис морфология билан чамбарчас боғлиқдир. Синтаксисда, худди морфологияда бўлгани сингари, сўз асосий бирлик ҳисобланади, лекин у шакл ясалиши жиҳатидан эмас, балки сўз шаклларининг сўз бирикмаси ва гапларни тузишдаги иштироки жиҳатидан ўрганилади. Сўз бирикмалари ва гаплар тилнинг асосий синтактик бирликлари ва уларнинг ҳар бири ўз ички хусусиятларига эгадир.

Гап, гап бўлаги, сўз бирикмаси Синтаксиснинг асосий бирликларидир. Буларга кейинги пайтларда абзац, период, матн каби бирликлар ҳам киритилмоқда. Сўз бирикмаси тобе алоқа (боғланиш) воситалари — мослашув, бошқарув ёки битишув ёрдамида икки ёки ундан ортиқ мустақил сўздан қосил бўлади ва фақат ran таркибидагина амал қилади. Гап Синтаксиснинг марказий бирлигидир. У структурсемантик қолип ва нутқ бирлиги бўлмиш фикр сифатида ўрганилади. Гап фикрни — ташқи олам билан алоқа туфайли юзага келадиган ҳистуйғуларни ифодалаш воситасидир. Гап бир мустақил сўздан («қоронғилашмоқда», «жимжитлик»), аксарият ҳолларда эса бир неча сўздан ҳосил бўлади. Асосан, синтетик тиллар, шунингдек, аналитик тилларнинг хусусиятларига эга бўлган ўзбек тилида гапдаги сўзларнинг боғланиш воситалари сифатида ёрдамчи сўзлар — кўмакчилар ва боғловчиларни, суз тартибини, оҳангни ва б. ни кўрсатиш мумкин. Соф аналитик тилларда гапдаги сузларнинг боғланиш воситалари, асосан, ёрдамчи сўзлар бўлса, агглютинатив ва аморф тилларда мазкур вазифани сўз тартиби бажаради.

Ҳоз. Синтаксисда мавҳум грамматик структура сифатида гап тушунчаси хамда мазкур структуранинг нутқда аниқ воқеаланиши воситалари сифатида ифода тушунчаси фаркланади; шунга мувофик, равишда гап назарияси ва ифода назарияси ҳам чегараланади. Гап Си доирасига уни шакллантиришнинг усул ва воситалари, ифода Си доирасига эса гапнинг актуал бўлиниши воситалари ҳамда унинг маъно структураси муаммолари киритилади.

Синтаксисда, шунингдек, гап бўлаклари ҳам ўрганилади. Улар бош (эга, кесим) ва иккинчи даражали бўлаклар (тўлдирувчи, аниқловчи, ҳол)дан иборат. Кейинги пайтларда кесим гапнинг асоси эканлиги, ундалма, кириш сўз ва киритмаларга гапнинг учинчи даражали бўлаклари мақомини бериш масалалари ҳам кўтарилмоқда.

«Синтаксис» термини, гарчи айни ҳоз. маънода бўлмасада, дастлаб мил. ав. 3-а. да Юнонистонда стоиклар томонидан қўлланган. Синтаксиснинг илк принципларини юнон грамматисти Аполлоний Дискол морфологик негизда, хусусан, сўз туркумлари Си тарзида асослаган. Синтаксис тарихи европа ва рус тилшуносликларида бўлганидек туркий тилларда (ўзбек тилида) ҳам ўзига хос ривожланиш босқичларини ўтган. Қомусий аллома Маҳмуд Кошғарийнинг 11-а. да «Жавохир уннаҳви фи луготиттурк» («Туркий тиллар синтаксиси кридалари») асарини яратганлиги бунинг яққол исботидир. 20-а. да ўзбек тили синтаксисига, қисман, синтактик қурилишига рус тилшунослигидаги назарий тадқиқотлар маълум даражада таъсир ўтказган. Ўтган асрда ўзбек тили синтаксиси соҳасида Фитрат, Аюб Ғуломов, Ф. Абдуллаев; Ғ. Абдураҳмонов, М. Асқарова, А. Нурмонов, Н. Маҳмудов ва б. жиддий тадқиқотлар олиб бордилар.

Ад:. Ўзбек тили грамматикаси, 2ж., Т., 1975; Маҳмудов Н., Нурмонов А., Ўзбек тилининг назарий фамматикаси. Синтаксис, Т., 1995.

Абдуваҳоб Мадвалиев, Ибодулла Мирзаев.

Loading...