СИПУНКУЛИДЛАР (Sipunculida) денгиз умуртқасиз ҳайвонлари типи. Уз. I дан 50 см гача. Чувалчангсимон, сегментларга бўлинмаган танасининг учи (хартумча)да пайпаслагичлар билан ўралган оғиз тешиги бор. Оғзидан кейинрокда (орқа томонида) анал тешиги жойлашган. Ичаги узун, халқасимон ўралган. Айириш органи — нефридийлар. Қон айланиш системаси кучсиз ривожланган. Нерв системаси ҳалкум усти нерв тугуни («мия») ва қорин нерв устунидан иборат. Мускулларининг қисқариббўшашиши натижасида ҳаракатланади. Айрим жинсли. Ривожланиши, асосан, метаморфоз орқали (тухумидан трохофора личинкаси чиқади), баъзан ўзгаришсиз боради. 1 синф (сипункулидлар) дан иборат. Денгизларда сув тубида, кўпинча моллюскаларнинг бўш чиғаноклари, чувалчанглар ва б. ҳайвонлар инларида яшайди. Баренц ва Узоқ Шарқ денгизларида кўп учрайди.