СИҚИЛУВЧАНЛИК — ҳар томонидан таъсир этувчи кучлар таъсирида модда (газ, суюқлик ва қаттиқ жисм) нинг ўз ҳажмини ўзгартириш хусусияти. Табиатда мавжуд моддаларнинг барчаси С хусусиятига эга. Агар моддани қисиш натижасида унда кимёвий, тузилиш ва б. жиҳатдан ўзгаришлар юз бермаса, ташқи таъсир тўхтатилганидан кейин у дастлабки ҳолатига қайтади (қайтар Сиқилувчанлик) Газлар (буғлар) ва суюкликларда Сиқилувчанлик қайтмас бўлиши мумкин. Пневматик ва гидравлик асбобларнинг иши ана шу хоссага асосланади. Қаттиқ жисмларда коваклар, дарзлар ва тузилишидаги бошқа нуқсонлар бўлса, қайтар Сиқилувчанлик факат юқори босимда юз беради (мас, тог жинслари учун юқори босим — 2 — 5 кбар; 1 кбар = 108 Н/м2). Сиқилувчанлик — моддаларнинг хоссалари уларнинг атомлараро (молекулалараро) масофаларга боғлик^иги тўғрисида фикр юритишга имкон берадиган муҳим кўрсаткич. Иссиқлик машиналарининг ишини ҳисоблашда, кимёвийтехнологик жараёнлар, портлаш ҳодисаси, аэро ва гидродинамик эффектлар ва б. ҳодисаларни ўрганишда газлар (буғлар), суюқликлар ва қаттиқ жисмларнинг Сиқилувчанлик хоссасини билиш жуда зарур.