СИРАКУЗА

СИРАКУЗА — Италиянинг жан. қисмидаги шаҳар, Сицилия о. да. Аҳолиси 121 минг киши (2001). Транспорт йўллари тугуни. Иони денгизи сох. илидаги порт; портсаноат мажмуаси таркибида. Нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси саноатлари ривожланган. Машинасозлик, цемент саноати корхоналари бор. Балиқ овланади. Шаҳарга мил. ав. 734 й. да юнонлар томонидан асос солинган. С. Аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик ва денгиз савдоси бўлган. Дионисий I ва Агафокл қукмронликлари даври (5—4-а. ларнинг охири)да С. Сицилиянинг деярли ҳамма ҳудудини ўзига тобе этган. Мил. ав. 211 й. да римликлар томонидан эгалланган. Мил. ав. 6 — 5-а. ларда қурилган иншоотларнинг крлдиқлари сақланган. Сиракуза — Архимед ватани.

Loading...