СИРДАРЁ

СИРДАРЁ — Ўрта Осиёдаги энг узун ва Амударё’тн кейинги энг серсув даре. Сирдарё турли номлар билан аталган. Кддим юнон тарихчиларининг асарларида Яхартес (Яксарт), баъзан, Танаис, зардуштийларнинг муқаддас китоби Авестода Дану, хитой транскрипциясида Яоша, 10-а. да ёзилган географик асар — «Худуд улолам»да Хашарт, руний (туркий) ёзувларида Енчуўгиз, Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида ва Ҳамдуллоҳ Қазвинийнинг «Нузҳат улҚулуб» асарида Гулзарриюн, араблар келгандан кейинги кўпгина солномаларда Сайхун, араб географларидан Ибн Хурдодбеҳ асарларида (9—10-а. лар) Хашарт ва Қанқар, Беруний асарларида Хасарт шаклларида тилга олинган. Айни вақтда у қайси ердан оқиб ўтишига қараб Оби Фарғона (ёки Фарғона дарёси), Ўзган дарёси, Оби Хўжанд (Хўжанд суви), Наҳр ошШош (Шош дарёси), Банокат дарёси деб ҳам аталган.

«Сирдарё» атамаси дастлаб Рим тарихчиси Плиний асарида (мил. 1-а.) «Силис» шаклида учрайди. «Силис» ёки «Сир» сўзи бу дарё атрофида яшаган қабила номидан олинган бўлса керак.

Фарғона водийсининг шарқий чеккасида, Балиқчи қишлоғи ёнида Норин дарёси билан Қорадарё қўшилган жойдан Сирдарё деб аталади. Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Сирдарё вилояти, Тожикистоннинг Суғд вилояти ва Қозоғистоннинг Жан. Қозоғистон ва Кизилўрда вилоятлари бўйлаб аввал ғарб, жан. ғарб томон, сўнгра эса шим., шим. ғарбга оқиб бориб, Орол денгизига қуйилади.

Уз. 2272 км, Норин дарёсининг бошланиш жойидан —3018 км. Дарё ҳавзасининг майдони тахм. 462000 км2, унинг асосий сув ҳосил бўладиган қисми эса 219000 км2.

Сирдарё ҳавзасининг тоғли қисмида Оқшийрақ, Бўрқўлдўй, Отбоши, Олай, Туркистон ва Нурота тизмалари бўйлаб, шим. да эса Терскай Олатови бўйлаб оқади. Тизмаларнинг чўққилари кўпинча қор ва музликлар билан қопланиб ётади. Бу тизмаларда 1600 дан ортиқ музлик бўлиб, уларнинг умумий майд. 2200 км2дан зиёдроқ. Ёз ойларида эриб улгурмаган қорлик ҳам кўп.

Фарғона водийсида Сирдарёнинг ўзани нисбатан чуқур, қайири ҳам анча пастда жойлашган. Фарғона водийсидан чиқавериш ерида (Бекобод ш. дан 4 км юқорирокда) Сирдарё Фарҳод ГЭС учун қурилган тўғон билан тўсилган. Йилнинг кўп қисмида дарё суви ана шу ГЭСга сув берадиган Фарҳод канали орқали оқади. Бекобод ш. дан қуйирокда канаддаги сувнинг бир қисми яна қайтадан дарёга қуйилади. Бошқа бир қисми эса «Дўстлик» канали орқали Мирзачўл ерларини суғоришга сарф бўлади. Фарҳод ГЭС тўғонидан юқорида дарё ўзанида каттагина Фарҳод сув омбори барпо этилган.

1956 й. Хўжанд ш. дан 12 км юқорида, Сирдарё ўзанида Қайроққум сув омбори ва «Халқлар дўстлиги» ГЭС қурилди. Фарғона водийси қисмида Сирдарёга жуда кўп ирмоқкелиб қуйилади. Улардан энг йириклари ўнг томондан — Чатқол ва Қурама тоғ тизмаларидан оқиб келадиган Поччаотасой, Косонсой, Ғовасой, Чодаксой, чап томондан — Олай ва Туркистон тоғ тизмаларидан сув оладиган Исфайрамсой, Шоҳимардонсой, Сўх, Исфара, Хўжабақирғон ва Оқсув. Бу ирмоқлар баланд тоғлардан оқиб тушадиган кичик, лекин. жуда нишаб оқадиган тоғ дарёларидир. Уларнинг уз. 80—160 км, сув тўплаш майд. 400—2500 км2, ўртача йиллик сув сарфи эса 10—15 м3/сек., Сўх дарёсиники эса 40 м3/сек. дан бир оз ортиқ. Суви кам бўлишига қарамай бу дарёлар Фарғона водийсидаги ерларни суғоришда муҳим аҳамиятга эга. Фарғона водийсидан чиққандан сўнг Сирдарёга чап томондан ҳеч қандай ирмоқ қўшилмайди, ўнг томондан эса унга Оҳангарон, Чирчиқ, Келес ва Арис дарёлари келиб қуйилади. Сирдарёнинг бу ирмоқлари ҳам, айниқса, Чирчиқ билан Арис дарёлари тоғдан оқиб келади. Тоғлардан чиқавериш ерида Чирчиқдарёсининг ўртача кўп йиллик сув сарфи 227 м3/сек., Арис дарёсиники 65 мўсек. Оҳангарон дарёсиники 23 м3/ сек. Тоғлардан текисликларга чиқиши билан дарёларнинг сувлари канал ва ариқлар орқали суғоришга олинади. Уларнинг фақат суғоришдан орттан сувларигина Сирдарёга келиб қуйилади. Ўрта ҳисобда Сирдарё су~ вининг 78% Норин сувидан, қолган 22% Қорадарё сувидан ташкил топади.

Тоғларнинг пастки қисмидаги мавсумий қорлар эрийдиган апр. ойидан сув кескин кўпая бошлайди, бу кўпайиш июнь ойининг охирларига қадар давом этади. Июнь ойида энг кўп микдорда (йиллик сув миқдорининг 17%идан зиёдроқ қисми) оқиб ўтади, июлдан бошлаб, янв., фев. ойларигача дарёнинг суви камая боради. Кам сув оқиш даври окт. ойидан май ойи охирларига қадар давом этади, бу даврда ўртача ойлик сув микдори 5—6% ни ташкил этади. Энг кўп сув сарфи май—июнь ойларига, энг кам сув сарфи эса янв. — фев. ойларига тўғри келади.

Кўп йиллик (1910—75) кузатишларга қараганда, Фарғона водийсидан чиқавериш ерида (Бекобод ш. яқинида) Сирдарёнинг ўртача йиллик сув сарфи 278 — 1080 м3/сек. орасида ўзгариб туради, ўрта ҳисобда эса у 568 м3/сек. га (ёки йилига карийб 18 млрд. м3га) тенг. Оҳангарон ва, айниқса, Чирчиқ ирмоқларининг суғоришдан ортган сувлари қўшилгандан сўнг, Сирдарёнинг суви анчага кўпаяди. Кўкбулоқ кузатиш ст-яси ёнида (Чирчиқ дарёси қўшилган жойдан 27 км қуйида) дарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 724 м3/сек. ёки йилига 23 млрд. м3ни ташкил этади. Кўкбулоқцан ўтгач, Сирдарё кенг ўзанда ёйилиб, осойишта оқади, шунинг учун суви кўпроқ буғланишга ва қисман суғоришга сарфланади. Натижада дарё суви этагигатомон камая боради. Қизилўрда ш. га борганда дарёнинг ўртача сув сарфи 673 м3/ сек. га, Ғазали ш. га етганда 492 м3/сек. га ва ниҳоят, Орол денгизига борганда 420 м3/сек. га тушиб қолади.

Сирдарёнинг энг кўп сув сарфи Бекобод ш. яқинида кўпинча 1500-2000 м3/ сек. ўртасида бўлади, энг кўп сув сарфи 3340 м3/сек. га етган йиллар ҳам бўлган (1934 й. 17 июнда). Энг кам сув сарфи 150 м3/сек., ҳатто ундан ҳам камроқ бўлиши мумкин. Фарғона водийсидан чиқиш еридан Чирчиқ дарёси келиб қуйилган жойга қадар Сирдарё кенглиги 15 км гача бўлган кенг водийда оқади.

Дарёнинг қирғоқлари ётиқ, қайири кенг. Шу сабабдан кам сувли йилларда дарё эни 0,3—0,5 км бўлади, серсув йилларда эса айрим жойларда 5—7 км, ҳатто 11 км га қадар тошиб чиқади.

Дарё ўзани эгрибугри ва кўп жойларда ороллар ҳосил қилиб, тармоқларга ажралиб кетган. Юмшоқ жинслардан тузилганлиги сабабли дарё қирғоқлари кўпинча ўпирилиб тушиб, жарлик тусини олган. 1964 й. да Сирдарёнинг бу қисмида (Чордара қишлоғи ёнида) катта тўғон қурилиб, Чордара сув омбори барпо этилган. Сув омбори ёнида қуввати 100 минг кВт га тенг бўлган ГЭС ҳам қурилган. Тўменариқ қишлоғидан қуйида дарёнинг ирмоклари пасая бо~ риб, дельта қисмига келганда (Ғазали ш. дан ўтгандан сўнг) деярли сув сатҳи билан тенглашиб қолади. Қизилўрда ш. дан бир оз юқорирокда Сирдарёда сув кўтаргич тўғон қурилган. Бу тўғон дарёнинг ўнг ва чап соҳилларидаги суғориш каналларига сув чиқариб беради. Тўменариқ билан Жусали т. й. станциялари оралиғида Сдан бир қанча тармоклар ажралиб чиқади. Улардан энг кўҳнаси Қизилқум чўллари оралаб кетган Жанадарё билан Қувондарё тармоқларидир. Бир замонлар сувга тўлиб тошган бу тармоқлар аллақачон қуриб битган. Фақат кейинги йилларда уларнинг айрим қисмлари тозаланиб, суғориш каналларига айлантирилди. Кўксув, Чийли, Саврамбой, Чиркейли ва Қораўзак тармоклари ҳоз. мавжуд тармоқлардир. Булардан энгйириги — Қораўзак тармоғи Сдан Қораўзак т. й. станцияси ёнида ажралиб чиқади ва 131 км оқиб боргач, Жусали т. й. станцияси ёнида яна Сирдарёга қўшилади. Ҳоз. вақтда Қораўзак дарёнинг бош ўзанига айланган, дарё сувининг кўп қисми шу тармоқ орқали оқади. Қораўзакдан бошқа тармоклари ҳам муҳим хўжалик аҳамиятига эга. Сирдарёнинг қуйи оқимидаги 70 минг га дан ортиқроқ ерни суғорадиган 400 га яқин ариқканаллар ана шу тармоклардан сув олади.

Сирдарё анча лойқа дарёдир. Бекобод ш. яқинида унинг хар 1 м3 сувида ўрта ҳисобда 2,17 кг лойқа оқизиқ бўлади (оқизиқларнинг йиллик миқдори қарийб 37 млн. т). Бу оқизиқларнинг 72,3% март — июнь ойларида, 20,3% июльсент. ва қолган 7,4% окт. — фев. ойларида оқиб ўтади.

Фарғона водийсида Сирдарё деярли музламайди. Дарёнинг бу қисмида музлаш ҳодисалари, асосан, шовуш оқимидан иборат бўлиб, бу ҳодиса ўрта ҳисоб билан 10—15 кун давом этади. Фарғона водийсидан чиқиб, шим. га томон борган сари С. нинг оқиш тезлиги сусайиб, сувнинг ёппасига музлаши камданкам содир бўлса, этак қисмида (Ғазали ш. ёнида) дарё 80—140 кун давомида қалин муз билан қопланиб ётади.

Сирдарё ва унинг кўпчилик ирмоғида қурилиб ишга туширилган гидротехник иншоотлар, айниқса, йирик тўғонлар, сув омборлари, каттакатта каналлар ва коллекторлар таъсири натижасида Сирдарёнинг оқим микдори ва гидрологик режими анча ўзгарди. Mac, кейинги йиллардаги кузатиш маълумотларига қараганда, Сирдарёнинг ўртача йиллик сув микдори Хўжанд яқинида 476 м3/ сек. га, дарёнинг этак қисмида (Ғазали ш. ёнида) эса 158 м3/ сек. га, тушиб қолган.

Сирдарё ҳавзасида обикор деҳқончилик жуда қадимдан мавжуд бўлган. Лекин, 20-а. нинг 2ўн йиллигигача ўзлаштирилган ерлар, асосан, Фарғона водийси билан Тошкент воҳасида бўлган. Бу ерлар Сирдарёнинг Фарғона водийсидаги ирмок/щридан сув оладиган Андижонсой, Шақрихонсой, Қувасой. Марғилонсой, Олтиариқсой ҳамда Чирчиқ ва Оқангарон дарёларидан чиқарилган Захариқ, Қорасув, Бўзсув, Таначибуқа ва Ёрдон каби қад. канал ва ариқлар орқали сув олган. 1920 й. да Сирдарё ҳавзасида ҳаммаси бўлиб 1200 минг га чамасида ер суғорилган.

Суғориладиган ерлар майдонини кенгайтириш ва уларнинг сув таъминотини яхшилаш борасида кейинги 60 йил давомида катта сув хўжалик қурилиш ишлари амалга оширилди: Андижонсой, Шаҳрихонсой, Қорасув ва Бўзсув сингари қад. каналларни янгилаш ва кенгайтириш билан бирга Сирдарё ҳавзасида мураккаб гидротехник иншоотлар системасига эга бўлган Катта Фарғона, Шим. Фарғона, Жан. Фарғона, Катта Андижон каналлари, Охунбобоев номли канал каби ўнлаб йирик ва юзлаб кичироқ ариқканаллар қазилди. Натижада Сирдарё ҳавзасидаги ариқканалларнинг умумий уз. қарийб 65 минг км га етди. Бу каналларга муттасил сув бериб туриш учун Сирдарё ва унинг ирмокларида жуда кўп тўғон ва гидротугунлар қурилган. Норин дарёсидаги Учқўрғон, Қорадарёдаги Кампирравот, Тешиктош, Куйганёр, Сирдарё даги Фарҳод Қизилўрда ва Ғазали гидроузеллари шулар жумласидандир.

Йилдан йилга тобора кўпроқ ерлар суғорилиши натижасида айрим пастқам жойларни шўр ва ботқоқ боса бошлади. Ана шундай жойларнинг захини қочириш ва йиғилган сизот сувлар билан суғоришдан ортган партов сувларни дарёларга ташлаш мақсадида Сирдарё ҳавзасида 300 дан ортиқ коллектор ва зовурлар ҳам қазилган (32 минг км). Энг йирик коллекторлар Шим. Бағдод, СўхИсфара, Сарижўга, Сариқсув, Ёзёвон, Улугнор, Замбаркўл, Шўркўл, Асака, Шўрўзак, Марказий Мирзачўл ва Қорасув. Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилган тадбирлар натижасида (1970 й. лар охирида) Сирдарё ҳавзасида суғорилаётган ерлар майд. 2,4 млн. га дан ортиб кетди (2001 й. да 2887 минг га).

Сирдарё ҳавзасидаги суғориладиган ерларда, асосан, пахта экилади. Шунингдек, дон, сабзавот, мева ва полиз экинлари ҳам етиштирилади. Норин дарёсида улкан Тўхтағул сув омбори, Қорадарёда Андижон сув омбори, Чирчиқда Чорвоқ сув омбори, Сирдарёда Қайроққум сув омбори қурилди, Катта Наманган ва Қизилқум каналлари каби магистрал суғориш каналлари қазилди.

С, айниқса, унинг баланд тоғлардан оқиб тушадиган ирмоклари катта гидроэнергетика захирасига эга. Уларнинг умумий потенциал гидроэнергетика захираси карийб 22 млн. кВт. Бу ҳавзада 63 ГЭС қурилган. Уларнинг умумий қуввати 2,8 млн. кВт.

Сирдарё ва унинг ирмоқлари кўплаб қишлоқ ва шаҳарларни, Фарғона водийси, Тошкент, Чирчиқ, Бекобод ва Кизилўрда каби шаҳарлардаги йирик з-д ва ф-каларни, кўп сонли саноат корхоналарини сув билан таъминлайди.

Дарёнинг унинг қайирида қолдиқ ўзанлар ўрнида ҳосил бўлган кўпгина кўллар билан биргаликда Ўзбекистон ва Жан. Қозоғистонда балиқчиликнинг ривожланишидаги аҳамияти ҳам катта. Бу соҳада, айниқса, Сирдарёнинг қуйи оқими ва, шунингдек, Бекобод, Далварзин ва Арнасой атрофидаги кўллар муҳим, Сирдарёнинг қуйи қисми балиқчиликда алоҳида ўрин тутади, у илгари Орол денгизида овланадиган осётр, мойбалиқ, сўвян, тўрта балиқ, сазан ва вобла каби қимматбаҳо баликларнинг асосий урчиш жойларидан бири эди. Сирдарёда 40 дан ортиқ балиқ тури яшайди.

Ад: Шульц В. Л., Машрапов Р., Ўрта Осиё гидрографияси, Т., 1969; Захидов А. 3., Водохозяйственные системы Средней Азии, Т., 1971.

Prev Article

СИР