
СИРКА
СИРКА (овқат сиркаси) — озиқовқатга ишлатиладиган сирка кислотанинг сувдаги (3—15%) эритмаси; саноатда сирка эссенцияси (савдога чиқариладиган озиқ-овқат сирка ктасининг 80% ли сувли эритмаси; саноатда вино, пиво, кучеиз этил спирти эритмасини бижғитиш йўли билан олинади) га сув қўшиб тайёрланади. Ўзбек пазандачилигида уй шароитларида Сиркани узум, анжир, олма ва б. ширин меваларнинг шарбатидан тайёрланади. Узум Сиркаси тайёрлаш учун яхши пишган узум шарбати сопол кўза ёки хумчага солинади, ҳар 1 л га 100 г эски Сдан ачитқи сифатида қўшилади. Идиш оғзини зич ёпиб, кайнаш учун қуёш тушадиган жойга қўйилади. 1015 кундан сўнг қайнаши тўхтаб Сирка етилади. Тайёр Сирка сузиб, идишларга қуйилади. Консерва, маринадлар, зиравор тайёрлашда, овқатга иштаҳабахш маза киритиш, кабоб сиркалашда, тиббиётда ва б. да ишлатилади (қ. Консервалаш).