СИРОЖИДДИН САЙЙИД (тахаллу си; асл исм-шарифи Саидов Сирожиддин) (1958.30.10, Сариосиё тумани Кундажувоз қишлоғи) — шоир. Тошкент ун-тининг журналистика фтини тугатган (1979). «Тошкент оқшоми» (1980— 89), «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» (1989—90; 1991—96) газ. лари ва «Муштум» жур. да (1990—91) адабий ходим, бўлим мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошкарувида раис ўринбосари (2001—03), биринчи ўринбосари (2003 й. дан). Илк шеърлар тўплами — «Руҳим харитаси» (1985). Шундан кейин унинг «Салқин харсанглар кафтида» (1987), «Севги мамлакати» (1989), «Асрагил» , «Мехр қолур, муҳаббат қолур» (1990), «Куйдим» (1994), «Ватанни ўрганиш» (1996), «Ватан абадий» (2001) ва б. тўпламлари нашр этилган. Сирожиддин Саййид шеъриятида ўзбек мумтоз шеърияти анъаналари билан бирга халқ оғзаки ижодига хос хусусиятлар — халқчиллик, соддалик, тилнинг ширалиги, Сурхондарё шевасига хос лексик ва мусиқий товланишлар етакчилик қилади. Шунинг учун унинг аксарият шеърлари ашулага айланган. Айни пайтда Сирожиддин Саййид ўз ижодида ўзбек шеъриятининг сўнгги бадиий ютукларини ўзлаштирган ҳолда ҳоз. воқеликда ва кишиларнинг руҳий оламида юз бераётган ўзгаришларни акс эттирмоқда. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1999).
Ac: Устимиздан ўтган ойлар, Т., 2003.