СИРТ

СИРТ (туркий) — 1) Тяньшан тогларидаги 3500—4000 м баландликда жойлашган юзаси текис ёки салгина тўлқинсимон юза. Қад. музликлар қолдирган морена тепаликлари ҳисобига тўлқинсимон рельефга эга. Сирт тоғларнинг мезозой даврида текисланиши, кейинги даврларда тектоник ҳаракатлар натижасида кўтарилиши оқибатида юзага келган. Сиртлар юзаси кенг ва ясси даре водийлари билан кесилган. Ландшафта баланд тоғ дашти, совуқ чўллар ва альп ўтлокларидан иборат. Доимий музлоқ ерлар ҳам бор. Иклими салқин, ёзги яйлов сифатида фойдаланилади;

2) Волга дарёси ва Урал тоғлари оралиғидаги ер юзаси салгина ўйдимчуқур кенг сувайиргичлар. Мас, Ялпи Сирт, Ўрта Сирт ва б.

Loading...