СИРТЛОНСИМОН ИТ

СИРТЛОНСИМОН ИТ (Lycaon pictus) — бўрисимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уругнинг ягона тури. Гавдаси енгил, боши йирик, қулоклари катта, думи юнгдор. Танасинингуз. 76 — 100 см, думи 30—40 см, бал. 60 см га яқин. Жуни сийрак, оқ, қора ва сариқ олабулатусда. Оёқлари узун, 4 бармокли. Африканинг дашт ва саванналарида яшайди. 6—8 та бола туғади. Туда бўлиб антилопалар, қўйлар ва б. туёқли ҳайвонларни овлайди. Халқаро Қизил китобга киритилган.

Prev Article

СИРТЛОНЛАР

Next Article

СИРТОРДУШ