СИРТОРДУШ ХОНЛИГИ

СИРТОРДУШ ХОНЛИГИ — илк ўрта асрда Мўғулистон ҳудудида ташкил топган давлат (628—646). 7-а. нинг 20й. ларида Шарқий турк хоқонлигиая рўй берган табиий офат, очарчилик, ўзаро низолар чуқур иқтисодий-сиёсий таназзулга сабаб бўлган. Сиртордушлар, уйғур, чибни, тува, қувирқон, тлонғут, буку, байирғу, тунгро, ҳун, изгил, курсу, қумиқ, адиз, булсар (байсар) каби 15 қабила хоқонга бўйсунишдан бош тортиб, исён кўтаришган. 628 й. сиртордушлар мустақил хонлик ташкил этишган. Сиртордуш хонлиги ҳудуди шарқда танғутлар (хитойча мохэ) юрти, ғарбда Ғарбип турк хоқонлиги, жан. да Тан сулоласига мансуб ҳудудларгача етган. Сиртордуш хонлигига уйғур, байирғу, адиз, тунгро, буку, барсук, каби кабилалар уюшмаси ҳам тобе бўлган. Сиртордуш хонлиги аҳолиси 140 минг оиладан ошган. Ташқи сиёсатда Сиртордуш хонлиги асосий эътиборини Тан давлати билан тинчтотув яшашга ва шу асосда ўзини муҳофаза этишга қаратган. Бироқ Тан сулоласи Сиртордуш хонлиги кучайишидан хавотирга тушиб уни йўқотишга ҳаракат қилган. 645 й. сиртордушлар ҳукмдори Инан вафот этгач, ўғли Фаюэ хон қилиб кўтарилган. Бу хонликда норозиликларга сабаб бўлган. Тан сулоласи бундан фойдаланиб Сиртордуш хонлигини уйғур қабилалари уюшмаси қўли билан йўқотишга ҳаракат қилган ва 646 й. ўз мақсадига эришган. Уйғурлар хитойлар ёрдамида Сиртордуш хонлиги ўрнига ўз хонликларини ташкил этишган.

Prev Article

СИРТОРДУШ

Next Article

СИРФИДЛАР