СИЦЗЯН

СИЦЗЯН, Чжуцзян, Марваридли дарё — Хитойнинг жан. шарқий қисмидаги дарё. Уз. 2160 км, ҳавзасининг майд. 437 минг км2. Юньнан тоғлигидан бошланиб, Наньнин тоғларининг жан. этаклари бўйлаб оқади ва Бэйцзян ҳамда Дунцзян дарёлари билан майд. 16,9 минг км2 ли дельта ҳосил қилиб Жан. Хитой денгизига қуйилади. Ўртача сув сарфи 8 минг м3/сек., езда серсув. Тезтез сув тошқинлари бўлиб туради. Суғоришда фойдаланилади. Учжоу ш. дан бошлаб кема қатнайди. Дельтасида Гуанчжоу денгиз порти жойлашган.

Prev Article

СИФИЛИС

Next Article

СИЦИЛИЯ