СИУ — АҚШ ва Канада резервацияларида яшовчи индейс қабилалари (дакота, ассинибойнлар, кроулар, осежлар ва б.) гуруҳи. Умумий сони 70 минг киши (1990й. лар ўрталари). Сиу тилида сўзлашади. Диндорлари — христианлар, анъанавий динларга эътиқод қилишади. Сиу деҳқончилик билан шуғулланади.