СИХОТЭАЛИНЬ

СИХОТЭАЛИНЬ — РФнинг жан шарқидаги тоғли ўлка. Хабаровск ва Приморье ўлкалари ҳудудида. Шарқца Япон денгизи, ғарбда Ханка — Уссури, шим. ғарб ва шим. да Куйи Амур паеттекисликлари оралигида жойлашган. Шим. дан жан. га 1200 км чўзилган, эни 300 км га яқин. Ўртача бал. 700 — 1000 м, энг баланд жойи — 2078 м. (ТардокиЯни). Сихотэалинь бирбирига параллел ҳолда чўзилган чуқур дарасимон даре водийлари билан ажралган 8 та тизмадан иборат. Уларнинг сувайирғич қисмида яланг қоялар, шим. қисмида қад. музликлар рельеф шаклида (карр, цирк ва троглар, морена тепаликлари) сақланиб қолган. Шарқда денгизга тик тушади, кўплаб қўлтиқлар билан кесилган. Ғарбий кисми қияроқ. Тектоник жиҳатдан антиклинорий, мезозой ва кайнозой бурмаланиши даврида шаклланган. Мезозой ва қуйи тўртламчи даврларида вулканлар отилган. Сихотэалиньнинг сувайирғич қисми палеозойгача ва палеозой даври, катта қисми мезозой ва кайнозой даврлари тоғ жинсларидан тузилган. Фойдали қазилмалардан тошкўмир, қалай, олтин, полиметалл рудалари, минерал ва термал сувлар бор. Муссон иқлимига эга. Игна баргли ва аралаш ўрмонлар билан қопланган. Энг баланд қисмида тоғ тундра ўсимликлари учрайди. СихотэАлинь қўриқхонаси бор.

Prev Article

СИФИЛИС

Next Article

СИЦИЛИЯ