СИЙДИК ЧИҚАРИШ КАНАЛИ

СИЙДИК ЧИҚАРИШ КАНАЛИ, уретра — одам, умуртқали ҳайвонлар ва баъзи умуртқасизларда қовуқдан ташқарига сийдик чиқадиган йўлнинг учки қисми. Най шаклида, девори ички (шиллиқ) парда, мускулли ва бириктирувчи тўқимали қаватлардан иборат. Аёллар Сийдик чиқариш канали (узунлиги 4—5 см) қовуқ тубидаги тешикдан бошланиб, ташқи тешиги қин дахлизига клитордан бир оз пастроқда очилади. Эркаклар Сийдик чиқариш канали (узунлиги 20 см гача) қовуқдан ички тешик билан бошланади, простата безининг ичидан ўтиб, сийдиктаносил диафрагмасини тешиб чикади ва эркаклик олати ғовак танасининг ичида йўналиб, олат бошчасида очилади. Сийдик чиқариш каналининг қовуқдан бошланадиган қисми мускулли ҳалқа билан ўралган.

Loading...