СИЙДИК ТУТИЛИШИ

СИЙДИК ТУТИЛИШИ, ишурия — сийдиктаносил системаси аъзоларининг турли касалликларида кузатилади, бунда усма, простата бези аденомаси, шу безнинг яллиғланиши (паренхиматоз простатит), сийдик тоши касаллиги ва б. сабабли сийдик чиқариш каналининг тешиги бекилиб қолади. Бундан ташқари, марказий нерв системаси касалликлари, шунингдек, тўгри ичак ва бут соҳасидаги яллиғланиш жараёнлари, чаноқ суяги шикастланиши натижасида сийдик чиқарув каналининг зарарланиши ҳам Сийдик тутилишига сабаб бўлади. Сийдик тутилишида беморнинг тезтез сийгиси қистайди, бироқ сия олмайди, қовуқнинг тўлиб кетганлиги сезилиб туради, чов ва бут соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Бемор оғриқни камайтириш учун қулай ҳолат қидиради: эгиладибукилади, юза нафас олади, совуқ тер босади, қақшаб титрайди. Сийдик тутилишида тез ёрдам кўрсатиш лозим. Бунда махсус асбобкатетер ёрдамида зудлик билан қовуқаан сийдик чиқарилади; баъзан тез операция қилинади, Ст. ўтиб кетганидан сўнг унинг сабабларини аниқлаш ва асосий касалликни даволатиш учун врачурологга мурожаат қилиш зарур.