СИЁСАТ — давлатнн бошқариш санъати. Сиёсат турли ижтимоийсиёсий интлар, ижтимоий қатламлар, табака ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар билан боглик. Унинг моқиятини давлат ҳокимияти шакллари, уни амалга ошириш ва бошқариш ташкил этади. Сиёсат кенг маънода жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий ҳаёти, давлат ҳокимияти, унинг ички ва ташки фаолияти, сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатларнинг ҳокимиятга муносабати, уни бошқаришда сиёсий манфаатларни амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўзида ифода этади. Шунга кўра адолатли ва адолатсиз, холис ва нохолис, инсонпарвар ёки инсон манфаатларига зид С, демократик ва авторитар Сиёсат кўринишларини бошкарувда кузатиш мумкин.
Кддимда Сиёсатга жамият ва шаҳардавлат (полис)ни бошқариш тўғрисидаги фан (Платон ва Аристотель) сифатида каралган бўлса, ҳоз. вактда Сиёсат деганда давлатни бошкаришнинг вазифа ва максадлари ҳамда бу максадларни амалга ошириш учун мавжуд ёки зарур бўладиган ижтимоий-сиёсий интлар, жамоат бошқаришдаги иштироки тушунилади. Амалий Сиёсат одамларнинг сайовчи, депутат ва вазир ва ш. к. сифатида давлат ҳаётида фаол иштирок этишини англатади.
Сиёсат ўз таъсир этиш обьектига кўра 2 га: ички ва ташқи Сиёсатга бўлинади. Сиёсат ижтимоий ҳодиса сифатида жамият ҳаёти соҳалари: иқтисодий, ижтимоий, миллий, илмийтехникавий, экология, маданият, ҳарбий ва б. соҳаларни қамраб олади. Шу тарзда иқтисодий С, ижтимоий С, миллий С, демографик С, аграр С, техникавий С, экологик С, маданий С, кадрлар Си, ҳарбий Сиёсат ва б. йўналишларда намоён бўлади. Сиёсат субъектлари орқали ҳам ифодаланади. Mac, давлат Си, партиялар ва жамоат бирлашмалари ва ҳаракатлари Си ва ҳ. к.
Сиёсатни тушунишга турли хил ёндошувлар бор. Улар теологик, табиий, социал, рационалтанқидий йўналишларда Сиёсатнинг табиатини тушуниш ва тушунтириш билан боғлиқ қарашлардир. Мустабид Совет даврида Сиёсатни ижтимоийсинфий нуқтаи назардан тушуниш, унинг устувор йўналишини белгилащца муайян ижтимоий қатлам (пролетариат) манфаатидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш одат бўлган. Бундай ёндошув Сиёсатнинг моҳиятини нохолисона тушунишга олиб кедди ва инсон Сиёсатнинг пассив объектига айлантирилди. Натижада инсон Сиёсат билан эмас, балки Сиёсат инсон билан шуғуллана бошлади. Охир оқибатда Сиёсат синфий манфаатлар асосида ҳаддан ташқари мафкуралашиб кетди. Сиёсат демократик, умуминсоний тамойиллардан ажратилиб, миллиймаънавий хусусиятларни ҳисобга олмайдиган ҳолга келтирилди, асл моҳиятига зид бўлган маъно каоб этди. С . «бошқариш санъати»га эмас, аксинча, зўрлик, таъкиб этиш воситасига айланди. Давлат бошкарувида манфаатлар уйгунлиги бузилди. Сиёсий хаётда «давлат — жамият — инсон» муносабати қарор топиб, давлат манфаати жамият ва инсон манфаатидан устун бўлиб қолди.
Мустақиллик туфайли Ўзбекистон Республикасининг давлат Си янгича маъно ва мазмун касб эта бошлади. Бу С, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосланмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис сиёсий интлар фаолияти оркали амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда демократиянинг умуминсоний принципларига риоя қилиниши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадрқиммати ва б. дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Бу ҳол бугунги Ўзбекистон олиб бораётган Сиёсатнинг асосий моҳиятини, унинг инсонпарвар Сиёсат эканлигини белгилайди.
Ад.: Каримов И. А., Ўзбекистон — келажаги буюк давлат, Т., 1993; Левити н Л., Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида, Т., 2001.
Ибодулла Эргашев.