СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР — ижтимоий гурухлар манфаатларини ифодаловчи, уларнинг энг фаол вакилларини бирлаштирувчи сиёсий ташкилотлар. Сиёсий партиялар жамият сиёсий тизимининг мухим кисми, улар давлатнинг сиёсий йўналишини белгилашда иштирок этади, ҳукуматнинг вакиллик ва ижро этувчи муассасаларини шакллантиради. Дастлабки Сиёсий партиялар 17—18-а. лар инқилоблари даврида пайдо бўла бошлаган бўлсада, Сиёсий партияларга ўхшаш жамоа, ташкилотлар қадимдан мавжуд эди. Афина гетериялари, Рим оптимат ва популярлари антик даврда Сиёсий партиялар вазифасини бажарган. Сп. нинг универсал шакли асосан, қариндошлик алоқалари б-н богланган кишилар гуруҳи ва махфий ташкилотлар бўлган (Йорклар ва Ланкастерлар — ўрта асрлар Англиясида; Али тарафдорлари — ўрта асрларда Арабистонда). Осиё давлатларида ҳоз. кунда ҳам қариндошлик ва юртдошлик тамойилларининг Сп. нинг шаклланиши ва фаолият кўрсатишида аҳамияти катта.
Марказий Осиёда Сп. тузиш учун тарихий-ижтимоий вазият 19-а. нинг охири — 20-а. нинг бошларида юзага кела бошлади. Жадидлар ва маърифатпарварларнинг халқ орасида маърифатни ёйиб, унинг сиёсий фаоллигини ошириш, оммани чор Россияси таркибида мухториятга эришишга даъват қилиш, ўлкада мустақил миллий давлат яратиш масаласини ўртага қўйиш борасидаги ҳаракатлари шундан далолат берарди (қ. Жадидчилик). Лекин уларнинг интилишларига чор ҳокимияти ва маҳаллий ҳукмдорлар бошдан қаршилик қилди. Оқибатда, минтақада 1917 й. гача бўлган даврда сиёсий, назарий ва ташкилий жиҳатдан етук Сп. шаклланиб улгурмади. Окт. тўнтариши арафасида ва ундан кейин ўзини намоён эта бошлаган сиёсий ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари қатағонга учради, бадарға ва сургун қилинди (қ. «Миллий иттиҳод», Ёш бухороликлар, Ёш хиваликлар). Шўролар даврида эса ҳукмрон коммунистик партиядан бошқа биронбир партияни тузиш тақиқланди.
Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлганидан сўнг Сп. нинг шаклланиши ва фаолият олиб боришига имконият яратилди. Мамлакатда ҳоз. пайтда 5 та сиёсий партия (Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социалдемократик партияси, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон Фидокорлар миллий демократик партияси, Ўзбекистон либералдемократик партияси) мавжуд. Бу С. п. ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (1992 й. 8 дек.), Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонуни (1996 й. 26 дек.), бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, ўз устави асосида амалга оширади. Сиёсий партиялар ташкил этиш ҳуқуқи Конституциянинг 34моддасида мустаҳкамланган. Конунга кўра, Сп. фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш мақсадида, хоҳиширодани эркин билдириш, партияга ихтиёрий равишда кириш ва ундан чиқиш, аъзоларининг тенг ҳуқуклилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва фаолият кўрсатади. Лекин конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи; Ўзбекистон Республикаси суверенитета, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳукуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи; урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи; халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи; миллий ва диний руҳдаги партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади. Сиёсий партиялар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни бўйича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилувчи шахслар (судьялар, прокурорлар ва прокуратура терговчилари); ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, ҳарбий хизматчилар, хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар С. п. га аъзо бўла олмайдилар. Сиёсий партияларга аъзолик фақат якка тартибда қайд этилади. Бир партиянингаъзоси айни вақтда 2партияга аъзоликка қабул қилинмайди. Сиёсий партияларни тузиш учун камида 8 та ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент ш. да яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида 20 минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади. Сиёсий партиялар сайлаб кўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда, қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президента, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этади. Ўз партияларининг сиесатини уюшқоклик билан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Сиёсий партияларнинг фракциялари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия гуруҳлари тузилади. «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунда Сиёсий партиялар фаолиятининг кафолатлари, уларни тузиш, рўйхатга олиш, партиялар мулки, улар фаолиятини тўхтатиш тартиби ва б. масалалар тўлиқ кўрсатиб берилган.
Акмал Саидов.