СИЁВУШ

СИЁВУШ (Авестода Сиёваршан, Сиёвахш — «қора от») — «Шоҳнома» эпоси қаҳрамонларидан бири. Каёнийлараан. Ўрта Осиё халқларининг мифологик тасаввурларига кўра, Қуёшга тенг қилиниб, умри сўнаётган ва қайта тирилаётган маъбуд рамзи. Берунийга кўра, Хоразмда ҳукм сурган африғийлар шажараси Сдан бошланган. Хоразмда мил. 1—7-а. ларда зарб этилган тангалардаги чавандоз сурати айрим тадқиқотчилар (СП. Толстов ва б.) томонидан Сиёвушнинг тасвири деб қабул қилинган. «Шоҳнома»га кўра, С Кайковуснииг ўғли бўлиб, уни баҳодир Рустам тарбия қилган. Ўгай онаси Судоба Сиёвушга шаҳвоний меҳр қўйган, бироқ ундан рад жавобини олгач, Сиёвушни ўзининг номусига тажовуз қилганликда айблаган. Бироқ Сиёвуш гулхан синовидан ўтиб ўзини пок, айбсизлигини исбот қилган. Шундан сўнг Сиёвуш Турон подшоси Франграсан (Афросиёб) хузурига борган. Афросиёб дастлаб уни яхши қабул қилиб, қизи Фарангисни берган, сўнгра маккорлик билан уни ўлдирган. Сиёвушнинг қасоскори сифатида ўғли Кайхусрав Туронга отланган. С Ўрта Осиё халқлари орасида катта шуҳрат қозонган. У ҳақида қиссалар, қўшиқлар (Бухорода Сиёвушга бағишланган туркум қўшиқлар Кини С — «С учун қасос» ёхуд «Муғлар йиғиси» деб аталган), халқ афсоналари тўқилган. Нишопурийнинг ёзишича, ўлдирилган Сиёвуш жасади Бухоронинг шарқий дарвозаси (Гўриён) олдига кўмилган. Ҳар йили Янги йил куни қуёш чиққунига қадар ҳар бир эркак Сиёвушга атаб хўроз сўйиши лозим бўлган. Аждарҳо дарахтининг муми «Сиёвуш қони» деб аталади.

Эдвард Ртвеладзе.