СИЗРАНЬ

СИЗРАНЬСамара вилоятидаги шаҳар. Волгадаги пристань. Т. й. тугуни. Аҳолиси 188,3 минг киши (1998). Машинасозлик (оғир машинасозлик, «Сизраньсельмаш», турбосозлик ва б. корхоналар), шунингдек, нефть ва сланецни қайта ишлаш, нефть кимёси саноати корхоналари мавжуд. Қурум и. ч. нинг йирик маркази. Озиқовқат, енгил саноат, қурилиш материаллари корхоналари бор. Олий ўқув юрти, ўнга яқин ўрта махсус билим юрти, драма театри, ўлкашунослик музейи мавжуд.

Loading...