СКАДАР КЎЛИ, Шкодер — Болқон я. о. даги энг катта кўл. Майд. 356—398 км2 (мавсум бўйича ўзгаради). Энг чуқур жойи 44 м. С. к. дан Буна дарёси оқиб чиқиб, Адриатика денгизига қуйилади. Кема қатнайди. Балиқ овланади. Кўлнинг жан. шарқий соҳилида Шкодер ш. (Албания) жойлашган.