СКАГЕРРАК — Болтиқденгизини Шим. денгиз билан бирлаштирувчи бўғоз, Ютландия я. о. нинг шим. ғарбий қирғоғи б-н Скандинавия я. о. оралиғида. Уз. 225 км, эни 60—150 км, энг чуқур жойи 809 м (Норвегия нови). Жан. қисмида саёзликлар бор. Балиқовланади. Скагеррак бўйида Осло ш. жойлашган.