СКАНДИНАВИЯ ЯРИМ ОРОЛИ

СКАНДИНАВИЯ ЯРИМ ОРОЛИ — Европанинг шим. ғарбидаги ярим орол. Шим. дан жан. га қарийб 1900 км га чўзилган, эни 800 км гача (Европада энг йирик ярим орол). Болтиқ, Шимолий, Норвегия ва Баренц денгизлари суви ўраб туради. Материкдаги чегараси шартли равишда Ботник қўлтиғидан Варангерфьорд қултиғигача бўлган жойдан ўтган. Скандинавия ярим оролида Норвегия, Швеция ва Финяяндиянмнг шим. ғарбий қисми жойлашган. Шим. ва ғарбий қирғоклари фьордлар б-н кучли парчаланган, архипелаг ва орол кўп. Ярим оролнинг жан. қисми Скагеррак бўғози ва Бохус қултиғи орқали иккига ажралган. Шарқи ва жан. даги паст, қия соҳил қисми кичикроқ бухталар билан парчаланган. Скандинавия ярим оролининг ғарбий ва шим. қисмида Скандинавия тоғлари (энг баланд жойи — 2469 м, Гальхёпигген тоғи), шарқида пастроқ Норланд ясситоғлиги (энг баланд жойи 800 м), жан. да моренали пасттекислик, ундан жануброқда ғарб, шарқ ва жан. дан соҳилбуйи пасттекисликлари билан чегараланган гумбазсимон Смоланд қири (энг баланд жойи 377 м) бор. С. я. о. Болтиқ қалқони ва каледон бурмали структурасида жойлашган. Материк музланишининг Европадаги маркази ҳисобланган Скандинавия ярим ороли даги музнинг қалинлиги айрим жойларда 1500 м га етган. Фойдали қазилмалардан темир, мис рудалари, титан ва қўрғошин, шельф қисмида нефть конлари бор. Скандинавия ярим оролининг аксари қисми мўътадил минтақа, чекка шим. қисми субарктика минтақасида. Ғарбида қиши юмшоқ денгиз иқлими (янв. нинг ўртача т-раси шим. да —4°дан жан. да 2° гача), ёзи бирмунча салқин (8—14°). Йиллик ёғин 1000—3000 мм. Скандинавия тоғлари тепаларида янв. нинг ўртача т-раси —16° гача, июлда 6 — 8°. Тахм. 5000 км2 майдон муз билан қопланган. Скандинавия ярим оролининг шарқий қисмида мўътадил иқлим континентал иқлимга ўтиб боради, янв. нинг ўртача т-раси шимда —15° дан жан. да —3° гача, июлники 10—17°, йиллик ёнғин 300—800 мм. Дарё кўп, серсув, серостона. гидроэнергия захирасига бой. Кўл куп, улар тектоник харакатлар ва музлик натижасида вужудга келган. 40% дан ортиқ майдони ўрмон. Ғарбида торф ботқокдиклари, жан. да аралаш ва кенг баргли ўрмонлар бор. Чекка шимоли тундра. Ярим оролда ўрмон ҳайвонларидан лось, тулки, куён, шим. да буғу яшайди. Қуш кўп. Қирғоққа яқин сувлари балиққа бой.

Loading...