СКЕЛЕТ (лот. skeletos — қуриб қолган) — одам ва ҳайвонлар организмида таянч ва ҳимоя функциясини бажарадиган қаттиқ тўқималар мажмуи. Бир қанча умуртқасиз ҳайвонларда чиғаноқ ёки кутикуладан иборат ташки Скелет ривожланган. Ташқи кутикула С. чувалчанглар ва бўғимоёқлилар учун хос. Бўғимоёклилар кутикула Сига оҳак шимилган. Гидроид полиплар колонияси умумий Скелет — перисарк билан қопланган. Тропик денгизларда кенг таркалган мадрепор коралларнинг оҳак Си ҳам ташқи ҳисобланади. Ички Скелет ғовактанлиларда ривожланган бўлиб, оҳак ёки кремний ниналардан иборат. Игнатерилилар Си тери ости бириктирувчи тўқимасида жойлашган, оҳак Скелет мезодермада ҳосил бўлади. Бошоёқли моллюскалароА бош мияни ҳимоя қилиб турадиган ички тоғай С. мавжуд. Тубан хордалилар (бош қутисизлар)нинг ички Си хордадан ташкил топган. Умурткалиларнинг ички Си жуда мураккаб тузилган бўлиб, бош, тана, ўқ Скелет (хорда ёки умуртқа поғонаси, қовурғалар) ва оёклар Сидан иборат. Тўгарак оғизлилар ва тоғайли баликларнинг тогай Си ҳаёти давомида сақланиб қолади. Суякли баликлар ва қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар Си вояга етган даврида, асосан, суяклардан ташкил топади. Тоғайли баликларда ички тогай Скелет билан бирга плакоид тангачалардан иборат ташқи Скелет ҳам бўлади. Суякли баликлар ва қурук^ликда яшовчи умуртқалилар танасининг оддинги кисми ва бошидаги тангачалар бош қутиси (калла суяги) ва елка камари суяклари билан бирикиб кетади. Тангачалар қолдиғи оёқсиз амфибиялар танасида ва қорин қовурғалар шаклида гаттериялар ва тимсоҳларда сақланиб қолади. Қуруқликда яшовчи умуртқалиларда суяк тангачалар, яъни пластинкалар иккиламчи ҳолда тимсоҳлар ва айрим калтакесакларда пайдо бўлади; тошбакалар ва совутлиларда эса ташқи суяк совут ҳосил бўлган. Тошбақалар совути (косаси) умуртқа поғонаси ва қовурғалар билан қўшилиб кетади. Скелет суяклари ва тоғайлар ўзаро ҳаракатчан, ярим ҳаракатчан ва ҳаракатсиз бирикиши мумкин.
Барча умуртқалилар Си умумий тартибда тузилган. Пекин яшаш муҳити шароити Скелет тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Муҳит шароити, айниқса, ҳаракат органлари Снинг тузилишига кўпроқ таъсир қилади. Чунки юриш, югуриш, сакраш, ўрмалаш, сузиш, учиш каби ҳаракатлар Снинг ҳар хил тузилиши б-н боғлиқ. Турли хил ҳаракатланишга мосланиш таъсирида ҳаракатланиш органлари Скелет даги айрим суяклар кучли, бошқалари эса кучеиз ривожланиши, айрим суяклар бошқалари билан қўшилиб кетиши, баъзан аксинча, суяклар сони кўпайиб кетиши (мас, товонкафт суяклари) мумкин.
Айрим ҳолларда ҳаракат органлари бутунлай йўқолиб кетади (оёқсиз сувда ва қуруқликда яшовчилар, илонлар, айрим калтакесаклар).
Одам Си 200 дан ортиқ суякдан иборат бўлиб, тузилиши одамсимон маймунларникига ўхшайди. Одам Си одамсимон маймунлар Сидан калла суяги ҳажмининг катта бўлиши, оёқ ва қўллар, умуртқа поғонаси, чаноқ суягининг бошқача тузилганлиги билан фарқ қилади. Бундай фарқтик юриш ва мия ҳажмининг катта бўлиши билан боғлиқ. Эркаклар Скелети оёқ ва қўл суякларининг нисбатан йириклиги, чаноқ суяклари орасидаги тешик кичиклиги, кўкрак қафасининг кенгроқ бўлиши билан хотин-қизлар Скелет идан фарқ қилади (қ. Одам, Калла суяги, Умуртқа поғонаси). Соҳиб Рустамов.