СКИПИДАР

СКИПИДАР — терпен углеводородларидан иборат мураккаб аралашма (қ. Терпенлар). Рангсиз, тиниқ, учувчан, ўзига хос ҳидли суюклик. Қайнаш т-раси 153—225°, зичлиги 850—870 кг/м3. Сувда эримайди, кўпгина органик эритувчилар билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Ёнувчан; ҳавода, айниқса, ёруғликда оксидланади ва қуюклашади. Кислоталар ва иссиқдик таъсирида осон изомерланади ва полимерланади. Игна баргли дарахтлардан сув буғи иштирокида ҳайдаш, ёғочни қуруқ хайдаш ёки эритувчилар б-н экстракциялаш йўли билан олинади. Лок, бўёқ, ёғларни эритишда, камфора синтезида, тиббиётда ва б. соҳаларда ишлатилади.