СКЛЕРЕНХИМА

СКЛЕРЕНХИМА (юн. scleros — қаттиқ, мустаҳкам ва echyma — тўлдирилган, қуйилган; бу ерда — тўқима) — ўсимликларнинг механик тўқимаси. Қалин қобикли ёғочланган 2 типдаги ҳужайралар: толалар ва склереидлардан тузилган. Толалар жуда чўзиқ, уз. бир неча ўн мм дан 1 см (қичитқиўт), ҳатто 4 см (рами)гача бўлади. Склеренхиманинг ёғочланмай целлюлозалигича қолган толаси тўқимачилик саноати учун қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. Склеренхима толаси мустаҳкам ва жуда таранг. Склеренхима мустаҳкамлик жихатдан пўлатдан, қайишқоқлик жиҳатдан каучукдан қолишмайди. Деярли ҳамма қуруқлик ўсимликларининг, асосан, ёғочи ва лубида бўлади.

Loading...